Қорақалпоғистонга янги Халқ таълими вазири тайинланди

World

image

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори асосида Рустем Мамбеткаримович Реимов Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Рустам Реимов 2016 йилдан бери Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали академик лицейи директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигида ҳам бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Хусусан, Самарқанд ва Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди.


Tags

Rate Count

56

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends