Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими фуқарони қувлаб урди
Local
−
20 April 2021 9646 1 minute
Бугун, 20 апрель куни ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими фуқарони қувлаб ургани акс этган видео тарқалди. Ушбу воқеа юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълумот берди.
Унга кўра, мазкур ҳодиса жорий йилнинг 18 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманидаги юз берган.
Тумандаги деҳқон бозори атрофида ЙПХ ходими А.Алламберганов хизмат бурчини бажараётганда унинг ёнига маст ҳолдаги фуқаро келган. Сўнгра, фуқаро ЙПХ ходимига турли ҳаракатлар билан хизмат фаолиятини бажаришга халақит берган. Шундан сўнг, ходим фуқарога маст ҳолда эканлигини, яшаш уйига бориши зарурлигини айтган. Шунга қарамасдан, маст фукоро турли сўзлар билан ходимга халақит беришда давом этган.
Шундан сўнг, ЙПХ ходими ва фуқаро ўртасида низоли ҳолат юзага келган. ЙПХ ходими фуқарони тиббий кўрикдан ўтишга таклиф қилган ва тиббий кўрик хулосасига кўра, мастлик ҳолати тасдиқланган. ЙПХ ходими туман ИИБ бошлиғи номига билдирги орқали мурожаат қилиб, бўлиб ўтган ҳолатни батафсил баён қилган ва тегишли тартибда кўриб чиқилишини сўраган.
Хозирда, мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сардор Тўланбоев
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September