Қорақалпоғистонда 55 нафар йўловчиси бўлган автобус ёниб кетди
Crime
−
08 June 2022 16505 1 minute
Қорақалпоғистонда ичида 55 нафар йўловчи билан ҳаракатланиб кетаётган автобус ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 8 июнь куни соат 03:14 да Тўрткўл тумани “Оқ қамиш” ОФЙ ҳудудидан ўтган А-380 автомагистрал йўлининг 555-киломметрида Тошкент шаҳридан Нукус шаҳрига салонида 55 нафар йўловчи ва 2 нафар ҳайдовчи билан ҳаракатланиб келаётган YUTONG русумли йўловчи ташувчи автобусда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:40 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 04:15 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида автобус тўлиқ ёниб зарарланган.
Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August