Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси 15 нафар мансабдорни ишдан олди

Local

image

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев томонидан 15 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, 116 нафарига интизомий жазо чораси қўлланилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Жўқорғи Кенгес раиси томонидан Давлат дастурлари асосида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш ҳамда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари бўйича бугунги кунга қадар 11 туманда мажлис ўтказилган.

Ўтказилган мажлислар баённомалари асосида Давлат дастурлари доирасида белгиланган топшириқларни, ўз соҳалари бўйича юклатилган вазифаларни бажаришда хато-камчиликларга йўл қўйган, ўзига билдирилган ишончни оқлай олмагани учун 15 нафар мансабдор шахс Жўқорғи Кенгес раиси томонидан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Шу билан бирга, 116 нафарига интизомий жазо чораси қўлланилган.


Tags

Rate Count

449

Rating

3

Rate this article

Share with your friends