Қорақалпоғистон Олий таълим вазири тайинланди
Local
−
15 August 2025 5813 1 minute
Аманжол Тлепович Аяпов Қорақалпоғистон Республикасининг Олий таълим фан ва инновациялар вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси хабар берди.
Маълумот учун, Аманжол Аяпов шу кунга қадар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали директори лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари олтинчи сессиясида Шохруҳ Азаматович Аминов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланганди.
Live
All