Қизиқчи Шукурулло Исроилов лавозимга тайинланди

Art & Culture

image

Таниқли қизиқчи ва сўз устаси Шукурулло Исроилов Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда унинг администратори QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Маълумот учун, Шукурулло Исроилов 1970 йилнинг 14 январида Тошкент шаҳрида туғилган. Мусиқа мактабининг рубоб синфида ўқиган, ўша даврларда рубобчилик бўйича танловларда ғолиб ҳам бўлган. У ёшлигида отасидан айрилгани сабабли онасига ёрдам беришга мажбур бўлган ва бунинг ортидан Маданият институтини тамомлай олмаган. Аммо шундан кейин Тошкент давлат Шарқшунослик универститет ҳамда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетини битирган. У санъатдаги фаолиятини 1982 йилда бошлаган. Кўп йиллар давомида “Мирзо” қизиқчилар театри билан фаолият юритиб, жамоанинг таниқли вакилларидан бирига айланган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends