Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Local

image

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб, Муса Жаманбаев тайинланди. Бу ҳақда мамлакат Президенти матбуот хизмати хабар берди. 

Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг тегишли фармонига кўра, Жаманбоев Муса Мураталиевич Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил декабридан буён элчи лавозимида ишлаб келган Ибрагим Жунусов жорий йил бошида дипломатик миссиясини якунлаган эди.

 


Tags

Rate Count

30

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends