Қиличдорўғлига берилган овозлар сони кўпая бошлади
World
−
14 May 2023 17184 1 minute
Туркиядаги сайловнинг навбатдаги натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Қиличдорўғлини ёқлаб овоз берганлар сони бироз ортиб, Эрдўған тарафдорлари дастлабки натижалардан камая бошлади.
"TRT Haber" маълумотларига кўра, ҳозиргача қутилар очилиб, барча овозларнинг 41,79 фоизи ҳисобланган.
Унда Эрдўған 52,70%, Қиличдорўғли 41,39%, Синан Ўған 5,36% фоиз овоз тўплаган.
Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги ушбу сайловда сайловчиларнинг 93,6 фоизи иштирок этган.
Live
All