Қидирувдаги қашқадарёлик аёл Россияда ушланди

Crime

image

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувда бўлган шахс Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Шаҳрисабз тумани “Шакартери” МФЙ Темирчи қишлоғида яшовчи Р.З исмли шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилган. Шунинг учун Шаҳрисабз тумани ИИБ томонидан қидирувга берилган.

Бугун, 4 ноябрь куни берилган маълумотга кўра, Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари қидурувдаги Р.З.ни Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳри ҳудудида қўлга олган. 

“Энди у бир эмас иккита ҳолат бўйича жавоб беради”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

442

Rating

3

Rate this article

Share with your friends