Қайси мамлакатларда энг хавфли ҳайдовчилар яшаши маълум бўлди

Interesting

image

Италия дунёдаги энг агрессив ҳайдовчилар яшайдиган мамлакат ҳисобланади. Бу ҳақдаги сўровнома натижалари “Euronews”да эълон қилинди.

Йўллардаги хулқ-атвор бўйича янги глобал тадқиқот натижаларига кўра, дунёда сайёҳлар орасида энг машҳур бўлган айрим мамлакатлар айни пайтда автомобиль бошқариш учун энг хавфли жойлар бўлиб чиқди. Ғазаб хуружлари, кескин маневрлар, бошқаларнинг йўлини кесиб ўтишлар ва трассалардаги оғзаки даҳанаки жанглар бир қатор давлатларда оммавий ҳодисага айланган.

Италия энг агрессив ҳайдовчилар яшайдиган мамлакат ҳисобланади: сўровда қатнашган ҳайдовчиларнинг 23 фоизи ушбу мамлакатда рулда кутилмаган ёки масъулиятсиз хулқ-атворга дуч келганини билдирган. Иккинчи ўринни Буюк Британия эгаллаган: ҳайдовчиларнинг 11 фоизи у ерда агрессив муносабатга дуч келганини айтган. Хусусан, Лондон энг кўп тилга олинган шаҳарлардан бири бўлган.

АҚШ учинчи ўринни эгаллаган – 9 фоиз, Франция ва Австралия – 5 фоиздан. Бешинчи ўринда респондентларнинг 4 фоизи Испания йўлларида, яна 4 фоизи эса Туркияда агрессияга кўпроқ дуч келганини маълум қилган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, йўллардаги агрессия ўсишининг асосий сабабларидан бири автомобиль трафикининг юқори даражаси, тирбандликлар ва хавфсиз ҳаракатланиш маданиятининг йўқлиги бўлиб қолмоқда. Автомобиль эгалари стресс ҳолатида бўлганида ёки кечикаётганида қўпол қоидабузарликларга ва агрессив ҳаракатларга кўпроқ йўл қўяди.

Йўллардаги ғазабнинг энг кўп учрайдиган кўринишлари қаторида респондентлар ҳақоратли имо-ишоралардан ва автомобиль сигналидан фойдаланиш, ойналардан бақириш ва олдинда кетаётган машинанинг бамперига хавфли даражада яқинлашишни санаб ўтган.

Экспертларнинг айтишича, бундай мамлакатларда туризмнинг юқори даражаси кўпинча вазиятни янада оғирлаштиради, чунки четдан келган ҳайдовчилар маҳаллий инфратузилма билан таниш эмас. Мутахассислар автосаёҳатчиларни максимал даражада эҳтиёткор бўлишга ва хорижда йўллардаги можароларга аралашмасликка чақирмоқда. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends