Қайиқларни тасвирга олаётган вертолёт сувга қулади. Учувчи ҳалок бўлди

World

−

image

АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳри яқинида кичик вертолёт сувга қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида учувчи ҳалок бўлди, вертолётдаги яна икки киши оғир жароҳатланди. Бу ҳақда АҚШ Соҳил қўриқлаш хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 4 ноябрь куни эрталаб Кей-Бискейн ороли яқинида содир бўлган. Robinson R44 русумли вертолёт Пемброк-Пайнс шаҳридаги Норт-Перри аэропортидан соат 11:00 га оз вақт қолганида ҳавога кўтарилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, тижорий вертолёт жанубга қараб ҳаракатланаётган қайиқларни тасвирга олаётган бўлган. У Кей-Бискейн оролига олиб борувчи кўприк яқинида бир неча марта айланган, сўнг жануб томонга бурилиб, тахминан етти дақиқадан кейин сувга қулаган.

Ҳодиса ҳақида соат 11:30 атрофида ёрдам сўраб юборилган сигнал орқали тегишли хизматларга хабар берилган. Яқин атрофда бўлган АҚШ Божхона ва чегара хизмати ходимлари сувдан икки нафар эркакни қутқариб, бандаргоҳга олиб чиққан. Улар шифохонага етказилган. Шериф идораси маълумотига кўра, жабрланувчиларнинг аҳволи оғир, бироқ барқарор.

Шериф идорасининг денгиз патрули ходимлари эса қайиқдаги фуқаро юрак-ўпка реанимациясини ўтказаётган яна бир эркакни қабул қилиб олган. У вертолёт учувчиси бўлган ва ҳодиса жойида вафот этган деб топилган.

АҚШ Транспорт хавфсизлиги миллий кенгаши ва Федерал авиация маъмурияти ҳалокат сабабларини ўрганмоқда. Майами-Дейд округи шерифи идорасининг қотилликларни тергов қилиш бўлими ҳам учувчининг ўлими юзасидан суриштирув олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Непалдаги Эверест чўққиси ҳудудида қўнишга тайёрланаётган иккита вертолёт тўқнашиб кетганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends