Қатарда ЖЧ учун ёлланган ишчилар оч қолди

Sport

image

2022 йилги Жаҳон чемпионатига ёлланган ишчилар иш шароитидан шикоят қилди. Ҳиндистонлик 212 кассир (205 эркак ва 7 аёл) мусобақанинг очилиш маросими олдидан 6 соат давомида овқат ва сувсиз қолгани маълум бўлди. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар берди.

Ходимларнинг сўзларига кўра, улар турар жойдан эрталаб соат 9:00 да олиб кетилган ва соат 10:00 да "Ал-Байт" стадионига етиб боришган, бироқ соат 16:00 гача ишчилар аренага киритилмаган. Кассирларга менежер келишини кутиш кераклиги айтилган ва овқат берилмаган.

Худди шундай ҳодиса 20 нафар филиппинлик сотувчи билан ҳам юз берди, улар стадион ташқарисида уч соат давомида овқат ва сувсиз қолиб кетди.

Барча ходимлар "Qatar Star Services" билан бир ойлик шартнома имзолаган. Шартномада улар бепул турар жой ва бир маҳал овқат билан таъминланиши белгиланган.


Rate Count

212

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic