Қатар Ташқи ишлар вазири илк бор Ўзбекистонга келади

Local

image

Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари — Ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, 9 июнь куни Ўзбекистонга Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари — Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегация ташриф буюради.

Алоҳида таъкидланишича, бу — Қатар Давлати ташқи сиёсат идораси раҳбарининг Ўзбекистонга амалга ошираётган илк ташрифи.
 
Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтадиган учрашувда Ўзбекистон ва Қатар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, транспорт-коммуникация, хусусан, давлатлараро ҳаво қатновларини йўлга қўйиш масаласи алоҳида муҳокама қилиниши режалаштирилган.


Tags

Rate Count

48

Rating

3

Rate this article

Share with your friends