Қашқадарёдаги ташландиқ масжид қачон реставрация қилиниши айтилди
Local
−
31 May 2023 6237 1 minute
Қашқадарёнинг Касби туманидаги Султон Мир Ҳайдар ота комплексига тегишли Намозгоҳ (масжид) нураб бораётгани, уни асраб қолиш учун ҳеч қандай чора кўрилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маданий мерос агентлиги Ахборот хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдириб, қадимий бино 2023 йилги реставрация режасига киритилганини маълум қилди.
Баён этилишича, Маданий мерос агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан мазкур объектда ўрганиш ишлари олиб борилган.
“Ҳозирда дастлабки лойиҳа ҳужжатлари шакллантирилиб, реставрация жараёнини амалга ошириш учун экспертиза хулосалари тайёрланмоқда”, дейилади агентлик берган изоҳда.

Маълумот учун, Қашқадарё вилояти Касби тумани “Муғлон” қишлоғи ҳудудида жойлашган Намозгоҳ ХIV аср ёдгорлиги ҳисобланади. Ушбу иншоот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сон қарори билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига архитектура ёдгорлиги сифатида киритилган бўлиб, давлат муҳофазасига олинган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September