Қашқадарёда тез тиббий ёрдам шифокорлари бемор аёлга қўполлик қилгани айтилди
Local
−
12 December 2023 13000 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида тез тиббий ёрдам шифокорлари бемор аёлга қўполлик қилгани ҳақида мурожаат пайдо бўлди. Бунга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ўз муносабатини билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Тез тиббий ёрдам маркази вилоят филиали мутасаддилари томонидан ўрганилган.
"Беморга нисбатан қўпол муомалада бўлгани сабабли Қарши шаҳар тез тиббий ёрдам бўлими шифокори Д.Саломова ва фелдшер Ҳ.Эшонқуловга интизомий жазо чоралари қўлланилди", дейилади Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабатида.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November