Қашқадарёда маст ҳайдовчи автомобили билан каналга “шўнғиди”

Crime

image

Қашқадарёда маст ҳайдовчи бошқарувида бўлган Nexia-1 автомобили каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди. 

Ҳодиса бўйича, қутқарув хизматига кеча 26 ноябрь куни соат тахминан 03:30 ларда Касби тумани “Назартепа” маҳалласидаги каналга енгил автомобиль тушиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган. 

Хабарга кўра, воқеа жойига туман ФВБ ва ИИБ масъуллари етиб бориб, ҳолатни ўрганган. Рўй берган вазият оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум бўлгач, ҳамкорликда каналдаги Nexia-1 русумли транспорт воситаси махсус техника ёрдамида олиб чиқилган. 

Маълум бўлишича, мазкур транспорт воситаси Нишон туманида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро А.А.га тегишли бўлган. У автомобилни маст ҳолда бошқарган. 


Tags

Rate Count

169

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends