Қашқадарёда мактаб директори пора билан қўлга тушди
Crime
−
09:24 2844 1 minute
Қашқадарё вилоятида ишга киритиб қўйиши эвазига 600 АҚШ доллари пора олган мактаб директори ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ғузор туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори Д.С. фуқаро Г.Ш. ни ушбу мактабга инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида ишга киритиши эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида мактабгача ва мактаб таълими бўлимида 1,3 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланган эди.
Live
All