Қашқадарёда кўчки содир бўлди
Local
−
10 May 2021 9326 1 minute
Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудида жойлашган Кўл қишлоғига олиб борувчи 90 километрлик йўлнинг 62 километрида кучли ва кенг ҳажмдаги кўчки рўй берди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 5 та ўрта катталикдаги кўчки оқибатларини бартараф этишга аҳоли ташаббус кўрсатган. Шаҳрисабз туман ҳокимлиги томонидан техникалар жалб этилиб, ёқилғи захираси ҳам шакллантирилган ва йўл ҳашар ташкиллаштирилиб таъмирланган.

"Туман ҳокими Самад Ҳасанов воқеа жойига етиб борди. Туман ҳокимлиги томонидан ҳашарчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди", дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.



Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November