Қашқадарёда фарғоналик эркак “самосуд” қилинди

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманидаги бозорда катта ёшли одам бир гуруҳ фуқаролар томонидан калтаклангани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолатга Қашқадарё вилояти ИИБ муносабат билдирди.

ИИБга кўра, калтакланган фуқаро асли Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи муқаддам судланган Р.Ш. бўлган.

Жорий йил 6 июнь куни Кўкдала тумани “Каттақишлоқ озиқ-овқат деҳқон” бозорида турган Cobalt русумли автомашинадан 650 000 сўм пул ўғирлаш ҳолати бўйича Чироқчи туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан Р.Ш.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда самосуд ҳолати бўйича ички ишлар органлари ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

1598

Rating

3

Rate this article

Share with your friends