Қашқадарёда депутат ўқувчини аёвсиз дўппослагани айтилмоқда

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда қамашилик депутат 11-синф ўқувчисини шафқатсизларча калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган масъуллари томонидан атрофлича ўрганилмоқда.

Маълум бўлишича, 3 ноябрдан 4 ноябрга ўтар кечаси соат тахминан 03:00ларда Қамаши тумани Қамай маҳалласида яшовчи Н.П. вояга етмаган фуқаро Қ.Э.ни уриб тан жароҳати етказган.

Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда Қамаши туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, на вилоят ХТБ, на ИИБ болани калтаклаган фуқаро депутат эканига аниқлик киритмаган.


Tags

Rate Count

480

Rating

3

Rate this article

Share with your friends