Қашқадарёда 30 минг гектар ер фойдаланишга киритилади
Local
−
12:35 906 1 minute
Космик маълумотлар асосида Қашқадарёда фойдаланишга киритиш мумкин бўлган яна 30 минг гектар ер аниқланди. Бу ҳақда бугун, 22 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, аниқланган ернинг энг катта қисми Муборак, Косон ва Кўкдалага тўғри келади. Нишон, Қамаши, Қарши, Миришкор, Ғузор, Яккабоғ, Китоб, Чироқчи ва Шаҳрисабзда ҳам қўшимча майдонлар ўзлаштирилади. Бу ишга Мисрдан ўн нафар доимий маслаҳатчи жалб этилади.
Президент Қашқадарёда экин майдонларига сув етказиш мураккаб ва қимматга тушаётганига эътибор қаратган.
Келаси йил 265 километр канал бетонлаштирилади, 20 та насос янгиланади. Бу ишларга 550 миллиард сўм ажратилади. 2027 йилда фермерлар билан бирга 75 минг гектарда сув тежовчи технологиялар жорий этилади.
Бу йил Косон, Нишон, Қамаши ва Миришкорда сиғими 50 минг куб метрдан бўлган тўртта кичик сув ҳовузи қурилган. Мазкур тажриба кенгайтирилиб, 1 июнгача Косон, Нишон, Миришкор, Қамаши ва Яккабоғнинг ҳар бирида яна иккитадан шундай ҳовуз барпо қилинади.
Live
All