Қашқадарёда 18 ёшли қиз жонига қасд қилди

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 18 ёшли қиз пичоқлангани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 18 ёшли фуқаро М.Д. ўз жонига қасд қилган. 

“У ошхона пичоғини ўзининг қорин бўшлиғига бир маротаба санчиб олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалининг “Жонлантириш” бўлимига ётқизилган”, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Rate Count

807

Rating

3

Rate this article

Share with your friends