Қаршида фуқаро ўзини осиб қўйди
−
29 January 2022 16334 1 minute
Жорий йилнинг 19 январь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 38 ёшли фуқаро жасади осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.
Аниқланишича, Қарши шаҳрида яшаган 38 ёши Н.Н. Қарши шаҳар, “Ойдин” маҳалла фуқаролар йиғини, Жайхун кўчасида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида ўзини осиб, жонига қасд қилган.
Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда.
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November
16 November
Iordaniyada Telegram bloklandi
16 November