Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
−
16 January 2021 6892 1 minute
Бугун, 16 январь куни Қамчиқ довонида катта юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 16 январь куни соат 15:50 ларда Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 252-километрида 1985 йилда туғилган ҳайдовчи С.С. бошқарувидаги Mercedes-Benz русумли юк автомобилининг двигатель қисмида қисқа туташув оқибатида ёнғин юзага келган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Поп тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November