“Қамчиқ” довонида тупроқ-лой кўчкиси содир бўлди (видео)
Local
−
07 March 2023 7304 1 minute
Кеча, 6 март куни соат 20:17 да А-373 автомобиль йўлининг “Водий-Тошкент” йўналиши 222,1 километрида 70 метр куб тупроқ-лой кўчкиси ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кўчки автомобиль йўлининг 2- ва 3- тасмасига қисман тушган. Ҳолат юзасидан зудлик билан воқеа жойига “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари етиб бориб, “Қамчиқавтойўл” ихтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (ИЙФУК) ходимлари билан ҳамкорликда йўлни тупроқ-лой массасидан тозалаш ишларини амалга оширган ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракати таъминланган.
“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October