“Қамчиқ” довонида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди

Local

image

Бугун, 18 сентябрь куни “Қамчиқ” довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, йўлнинг 254,6- ва 258-километрлари оралиғида табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан соат 10:00 дан бошлаб ушбу ҳудудда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.

Йўл қачонгача ёпиқ бўлиши очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги Бобур кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча чекланиши хабар қилинганди.

Мадина Салимова


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic