ЖЧ – 2022 мусобақалари Уммон ва Қувайтда ўтказилиши мумкин

Sport

image

ФИФА 2022 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 32 тадан 48 тага кўпайтириш имкониятларини муҳокама қилмоқда.

The New-York Times нашрининг хабарига кўра, Жанни Инфантино раҳбарлигидаги ФИФА бу таклифни ижобий қабул қиладиган бўлса, Қатарда ўтказиладиган турнир мезбонлигига яна иккита мамлакат жалб этилиши мумкин. Бу мамлакатлар вариантига Уммон ва Қувайт давлатлари кўриб чиқилаяпти. Ташкилот аъзолари буни ҳам ҳар томонлама ўрганиб чиқмоқдалар. 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Уммон ва Қувайт варианти Қатар зиммасига тушадиган юкни бироз камайтиришга хизмат қилади. Бу таклифга кўра, Уммон ва Қувайтда жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи ўйинларининг бир қисми ўтказилади, холос. Плей-оффдан бошлаб мусобақа тўлалигича Қатарга қайтрилади.

Иштирокчилар сонини кўпайтириш масаласи яқин кунларда ФИФА ва ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида кўриб чиқилиб, якуний қарор қабул қилинади.


Author

Rate Count

96

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic