Фарғонада мактаб ўқувчилари ўртасида пичоқбозлик юз берди

Local

image

Фарғона вилоятида икки мактаб ўқувчиси ўртасида пичоқбозлик юз берди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 10 май куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи, 8-синф ўқувчиси А.А. Боғиатиргул кўчасида яшовчи, 8-синф ўқувчиси О.М. билан Тошҳовуз кўчасида ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларига пичоқ билан уриб тан жароҳати етказган.

Натижада А.А. ва О.М.лар шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Rate Count

123

Rating

3

Rate this article

Share with your friends