Италиядаги фаолияти билан танилган машҳур мураббий вафот этди

Sport

image

Собиқ футболчи ва мураббий Синиша Михайлович вафот этди. Таниқли серб 53 ёшда эди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романа ўз Twitter саҳифасида маълум қилди

Сўнгги йилларда Михайлович лейкемия (оқ қон) касаллиги билан курашди. Унга биринчи марта 2019 йилда лейкемия ташхиси қўйилганди. Бу йил Синиша касалликни енгишга ваъда берганди, аммо буни уддалай олмади.

Охирги марта Синиша "Болонья"ни бошқарган. Шунингдек, у "Спортинг","Торино", "Милан", "Сампдория", "Фиорентина" ва Сербия клубларида ишлаган. Футболчилигида "Интер", "Лацио", "Сампдория", "Рома" ва Югославия терма жамоасида ўйнаган. Михайлович ўзининг узоқ масофадан берадиган ажойиб зарбалари билан машҳур эди.


Rate Count

92

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic