ИТСВ агентликларига янги раҳбарлар тайинланди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимига Улуғбек Қосимхўжаев тайинланди. 

Қайд этилишича, Улуғбек Қосимхўжаев мазкур тайинловга қадар Халқ таълими вазирининг инвестициялар ва грантларни жалб қилиш бўйича маслаҳатчиси, Тошкент халқаро таълим университети ректори, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ҳамда турли хорижий компанияларда раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган.

Шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори лавозимига Шоҳруҳ Раҳимов тайинланган. 

Шоҳруҳ Раҳимов  ушбу лавозимга тайинлангунга қадар, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг турли таркибий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотлар ва тармоқ бирлашмаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.


Tags

Rate Count

52

Rating

3

Rate this article

Share with your friends