Истанбулда жиноий тўдага алоқадор 37 нафар мулозим қўлга олинди

World

image

Истанбулда раҳбари хорижда экани тахмин қилинаётган уюшган жиноий гуруҳга қарши ўтказилган операцияда орасида полиция ходимлари, адвокатлар ва турли давлат идоралари вакиллари бўлган 37 нафар гумонланувчи қўлга олинди. Бу ҳақда “TRT Haber” хабар берди.

Маълум қилинишича, Истанбул полицияси Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси томонидан Истиҳборот (разведка) бошқармаси билан ҳамкорликда, Бакиркўй прокуратураси олиб бораётган тергов доирасида хорижда бўлгани тахмин қилинаётган шахс бошчилик қилаётган қуролланган уюшган жиноий гуруҳга қарши тезкор тадбир ўтказилган.

Тергов давомида аввалроқ ушланган икки нафар гумонланувчининг рақамли қурилмалари ўрганилиб, жиноий мазмундаги ёзишмалар аниқланган. Бу маълумотлар асосида гуруҳга алоқадор шахсларни аниқлаш ишлари кенгайтирилган.

Давом этаётган терговда телефон алоқалари қайдлари (HTS), Туркия Молиявий жиноятларни тергов қилиш кенгаши (MASAK) ҳисоботлари, лог қайдлари ва бошқа далиллар таҳлил қилиниб, жиноий гуруҳ билан боғлиқлиги аниқланган шахсларни ушлаш учун Истанбулнинг турли манзилларида бир вақтнинг ўзида операция ўтказилган.

Қайд этилишича, операция давомида орасида божхона назорати ходими, суд котиби, пробация хизмати ходими, адвокатлар ва полициячилар ҳам бўлган 37 нафар гумонланувчи қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия пойтахти Анқара шаҳрида бўлиб ўтадиган НАТО саммити арафасида ўтказилган альянсга қарши намойишларда 100 дан ортиқ киши қўлга олинганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends