Исроил қуруқлик ва ҳаводан Фаластинга ҳужум қилди
World
−
28 March 2020 16741 1 minute
Кеча, 27 март куни кечқурун Ғазо секторидан Исроил ҳудуди томон ракета учирилди. Бунга қарши Исроил мудофаа кучлари (ИМК) ҳаво ва қуруқликдан ХАМАС исломий ҳаракатининг ҳарбий позициялари ва инфратузилмаларига ҳужум қилди. Бу ҳақда Исроил армиясининг расмий сайтида маълум қилинди.
“Ракета зарбасига жавобан ИМКнинг самолёт ва танклари ХАМАСнинг Ғазо сектори шимолий қисмида жойлашган ҳарбий позициялари ва инфратузилмаларига ҳужум қилди", дейилади армия матбуот хизмати хабарида.
Бугун, 28 март куни ЦАХАЛнинг (Исроил давлати қуролли кучлари) маълум қилишича, Фаластин радикал кучлари Ғазо секторидан Исроил ҳудуди томон ракета учирган. Шунингдек, ҳаво ҳужумига қарши сиреналар Фаластин соҳил анклавига яқин жойда жойлашган Сдерот шаҳри ҳудудида ҳам ишга тушган.
Маълумот ўрнида, 23 ва 24 февраль кунлари Фаластин радикаллари ва Исроил ҳарбийлари ўртасида бўлиб ўтган ҳужумлар пайтида Ғазо секторидан 80 та ракета яҳудий давлатига отилди. Уларнинг 70 нафари йўқ қилинган. Бунга жавобан Исроил Ҳаво кучлари Суриянинг Дамашқ жанубида жойлашган “Исломий Жиҳод” гуруҳининг Ғазо минтақасидаги ўнлаб объектига ҳужум қилди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28