Исроил аскарлари Ғазода 13 ёшли қизалоқни бошидан ўқ узиб, ўлдирди

World

image

Ғазо секторида икки кун аввал – 8 август куни Исроил армияси томонидан отилган ўқлар оқибатида бошидан жароҳат олган 13 ёшли Саба Хашхаш исмли қизалоқ вафот этди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.

Тиббий манбаларга кўра, қиз Ғазо секторининг жанубидаги Хон Юнис шаҳри Маваси ҳудудида Исроил ҳарбийлари томонидан отилган ўқлар оқибатида жароҳатланган. Саба Хашхаш шифохонада даволанаётган вақтда вафот этган.

Бу орада Исроил армияси Ғазо секторининг турли ҳудудларига артиллерия зарбалари бергани ва ўқ узгани хабар қилинган. 

Гувоҳларнинг айтишича, Хон Юнис жанубидаги Тина кўчаси атрофи кучли артиллерия ўқларига тутилган. Исроил танклари ҳам шаҳар жанубидаги Қизан-Рашван ҳудудига интенсив ўқ узган. Шунингдек, Исроил ҳарбий-денгиз кучларига тегишли қайиқлар Ғазо шаҳри соҳилларини ўққа тутгани айтилмоқда.

Манбада таъкидланишича, ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамай, Исроил Ғазо секторига зарбалар беришда давом этмоқда ва бу ҳудудда одамларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазо шаҳрида Исроилнинг 2023 йил ноябрь ойида Сабра маҳалласига берган зарбасида ҳалок бўлган 112 нафар фаластинликнинг оммавий дафн маросими ўтказилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends