Тожикистонда биринчи Исломий банк фаолияти йўлга қўйилди

World

image

Шу йилнинг 16 сентябь куни Тожикистон Миллий банки "Тавҳидбанк" ОAЖга мамлакатда биринчи бўлиб Исломий банк тамойиллари бўйича банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берди. Бу ҳақда Ахбор хабар бермоқда.

"Тавҳидбанк" 2019 йил 12 июнда "Соҳибкорбанк" акциядорларининг қарори билан ташкил этилган эди. Банк ислом банкининг тамойилларига мувофиқ ишлашни давом эттиради.

Тожикистондаги биринчи ислом банкини таниқли банкир Шерали Зардов, унинг ўринбосари Муҳиддин Хасанзода, "Ориенбанк" раҳбари Ҳасан Aсадуллодзода ўғли бошқаради .

Маълумот учун, исломий банк фоизлар билан ишлашни тақиқлайди, бу фойда ва зарарни ажратиш тамойилига асосланади.
 


Rate Count

26

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends