iPhone заводи ишчилари маошидан норози бўлиб, исён кўтарди

World

image

Apple компаниясининг Ҳиндистондаги iPhone ишлаб чиқариладиган заводида ишчилар ғалаён кўтаришди. Бу ҳақда “Newsflare” томонидан хабар берилган

Манбага кўра, ҳодиса Карнатака штатидаги Wistron Corp заводи олдида юз берган. Завод олдига мингга яқин ишчи тўпланган. 

Қайд этилишича, Wistron Corp Apple компаниясининг пудратчиси ҳисобланади. Унинг заводларида бюджетбоп iPhone SE смартфонлари ишлаб чиқарилади. 

Тартибсизликлар пайтида норози ходимлар иш ҳақининг фақат бир қисмини олганликларидан шикоят қилишган ва ойликни тўлиқ тўлашларини талаб қилишган. 

Можаро оқибатида битта машина ёқиб юборилган, аммо полиция ходимлари ишчиларни тарқатиб юборишга муваффақ бўлган.


Rate Count

202

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic