Instagram'даги суратларни ўчириш учун 5 000 доллар сўраган товламачи ушланди
Crime
−
12 October 2021 6268 1 minute
Хоразмда Instagram саҳифасидаги фуқарони обрўсизлантирувчи расмларни ўчириш эвазига 5 000 АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, М.Б. исмли шахс фуқаро С.нинг номига очилган Instagram саҳифасидаги уни обрўсизлантирувчи расмларни ўчириш эвазига 5 000 доллар талаб қилган. Фирибгар фуқаронинг акаси орқали сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August