Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси вафот этди

Local

image

Кеча, 13 июнь куни соат 18:30 да Тошкент шаҳрида Индонезия Республикасининг Ўзбекистон ва Қирғизистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунарё Картадината вафот этди. Бу ҳақда Индонезия элчихонаси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Сунарё Картадината 1950 йилда туғилган. У тиббиёт фанлари магистри, профессор бўлиб, 2019 йилдан бошлаб Индонезиянинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари сифатида фаолият олиб бораётганди.

Маълумот учун, пандемия даврида COVID-19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида Сунарё Картадината раҳбарлигидаги Индонезия элчихонаси ичида жума намози ўқилган.


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends