Индонезияда 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди
World
−
17 February 2023 9580 1 minute
Индонезиянинг Малуку провинциясида бугун, 17 февраль куни 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди.
АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази Кей оролларидаги Туал шаҳридан 130 км жануби-ғарбда бўлган. Зилзила манбаи 38,6 км чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.
2004 йилда Индонезияда содир бўлган даҳшатли зилзила 170 мингга яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлди.
2018 йилнинг 28 сентябрь куни Сулавеси қирғоқларида 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила оқибатида юзага келган цунами бир қанча ҳудудларда вайронагарчиликка олиб келди, 4340 киши ҳалок бўлди.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August