Имомали Раҳмоннинг ўғли Тошкентга келди

Local

image

Тожикистон пойтахти раиси Рустам Имомали бошчилигидаги делегация Тошкентга келди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Рустам Имомали Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашув ўтказди. Улар ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида фикр алмашдилар ва томонлар ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Маълумот учун, 31 ёшли Рустам Имомали Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг тўнғич ўғли ҳисобланади.


Rate Count

156

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends