Имконияти чекланган қизни дўппослаган йигит қидирувга берилди (видео)

Crime

image

Аввалроқ, Тошкентда йигит имконияти чекланган қизни дўппослагани ҳамда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётгани тўғрисида хабар бергандик. 

Маълум бўлишича, йигит ҳам кар-соқов экан. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан 1994 йилда туғилган Ўткиржон Холматовга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлар вазирлиги Матбуот котибига кўра, фуқаро Ўткиржон Холматов терговдан қочиб яширинган.

“Ҳурматли фуқаролар! Агарда сиз суратдаги Ўткиржон Холматовни қаердалигини билсангиз ёки у ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, 71-281-92-54, 71-281-94-37, 97-449-02-11, 98-337-72-22 рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз. Махфийлик кафолатланади”, дейилади Ички ишлар хабарида. 


Tags

Rate Count

428

Rating

3

Rate this article

Share with your friends