Икер Касильяс инфарктдан кейинги ҳаётини гапириб берди
Sport
−
19 April 2020 10913 1 minute
Испания миллий жамоаси ва “Реал” клубининг собиқ дарвозабони, айни пайтда “Порту” шарафини ҳимоя қилаётган Икер Касильяс инфаркт бўлгандан кейинги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда Португалия клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, у энди жуда кўп дори истеъмол қилмоқда.
“Мен реалист бўлишим зарур. Мен учун энди энг муҳими – саломатлик. Инфарктдан сўнг мен учун жуда қўрқинчли бўлган: ухлашга, юришга, жисмоний машқлар қилишга қўрқардим. Аммо ҳозир соғлиғим яхши.
Ўшандан бери ҳаётга бўлган муносабатимни қайта кўриб чиқдим ва унинг қадрини кўпроқ англай бошладим”, деди Касильяс.
Маълумот ўрнида, Икер Касильяс 2019 йилнинг май ойи бошида машғулотлар вақтида инфаркт бўлган эди. Унда жарроҳлик ўтказилган, қон айланиш тизими меъёрлаштирилган эди.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November