ИИВ электрон базасида жарималарни тўлаш имконияти чекланмоқда
Local
−
28 June 2024 8017 1 minute
Ички ишлар вазирлигининг тегишли электрон базасида техник узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, узилишлар оқибатида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўлаш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш имконияти чекланмоқда.
“Ҳозирда мутахассислар томонидан юзага келган носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилаётганлиги ва қисқа муддатларда тўлов тизимлари ишга туширилишини маълум қиламиз. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилган хабарда.
Билдирилишича, 2024 йил 26 июнь кунидан бошлаб техник муаммо бартараф этилгунига қадар бўлган давр ичида жарима қарорларининг ўтиб кетган имтиёзли даври автоматик равишда қайта тиклаб берилади.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November