Гвардиола Анчелоттини ортда қолдирди
Sport
−
20 April 2023 5151 1 minute
Испаниялик Хосеп Гвардиола мураббий сифатида 10-марта Европа Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқди.
“Манчестер Сити” турнир чорак финалида “Бавария”ни умумий ҳисобда (4:1) мағлуб этди.
“Манчестер Сити”дан ташқари испаниялик мутахассис Европа Чемпионлар лигасининг 1/2 финалига “Барселона” ва “Бавария” жамоалари билан чиқишни уддалаган.
Италиялик мутахассис Карло Анчелотти (“Ювентус”, “Милан”, “Реал Мадрид”) мусобақа ярим финалига 9 марта йўл олган.
“Манчестер Сити” ЕЧЛ ярим финалида Анчелотти бошчилигидаги “Реал”га қарши баҳс олиб боради. Жамоаларнинг дастлабки баҳси Мадридда бўлиб ўтади.
Live
All