“Ғузор тандир гўшти” географик кўрсаткич сифатида патентланди
Local
−
12 January 2024 10186 1 minute
Жорий йилнинг 8 январь куни “Ғузор тандир гўшти” географик кўрсаткич сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Қашқадарё вилоятида биринчи бўлиб давлат рўйхатидан ўтказилган ушбу географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома унинг эгаси, яъни Ғузор туман ҳокимлигига гувоҳномада кўрсатилган товар турига нисбатан фойдаланиш ҳуқуқини беради.
Ҳокимликнинг қайд этишича, географик кўрсаткичлар сонининг ошиши ҳудудларда туристик оқимнинг кўпайишига, “гастрономик туризм”ни ривожлантиришга ва умуман, ҳудудларнинг туристик жозибадорлигини оширишга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Ғиждувон шашлиги” географик кўрсаткич сифатида патентланганди. Бу ҳақда туман ҳокими Шерзод Ашуров Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан туманда ўтказилган байрам тадбирида айтиб ўтган эди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September