Бердимуҳамедов собиқ рақибини ишдан бўшатди

World

image

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Aннагелди Язмирадовни вақтинча Туркманистон сув ресурслари бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Turkmenportal хабар бермоқда.

Тегишли фармон кеча, 24 сентябрь куни видеоселектор йиғилишида имзоланган. 
Туркманистон Президентининг фармони билан Сув ресурслари бўйича давлат қўмитаси раиси вазифаларини вақтинча бажариш Язмирадовнинг ўринбосари Жошмират Седековга топширилди.

Маълумот учун, 2012 йилда Язмиродов навбатдаги Президентлик сайловларида Бердимухамедовнинг рақибларидан бири бўлган ва 1,07 фоиз овоз олиб, иккинчи ўринни эгаллаган. Язмиродовни вақтинча ишдан бўшатиш сабаблари ҳақида хабар берилмаган.
 


Rate Count

96

Rating

3

Rate this article

Share with your friends