Гулистонда Туркия тиббиёт университети филиали очилади

Local

image

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети филиали очилади. Таълим муассасаси 2021/2022 ўқув йилидан фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Филиалда бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш жараёни 3+3 (3 йил Ўзбекистонда, 3 йил Туркияда) ташкил этилади, бунда 30 фоиз талабалар университет маблағлари ҳисобидан ажратиладиган грантлар асосида ўқитилади.

Нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланадиган ушбу филиалда ўқитиш кундузги таълим шаклида, давлат ва инглиз тилларида амалга оширилади.


Tags

Rate Count

135

Rating

3

Rate this article

Share with your friends