Грузияга киритилмаган ҳар уч хорижликнинг икки нафари ўзбекистонлик – статистика

World

−

image

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида Грузияга кириши рад этилган хорижликларнинг қарийб 67 фоизи Ўзбекистон фуқаролари бўлди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида Грузия аэропортларида 711 нафар йўловчининг мамлакатга киришига рухсат берилмаган. Уларнинг 473 нафари Ўзбекистон фуқароларидир.

Киришга рухсат берилмаслигининг асосий сабаблари сафар мақсадини аниқ тушунтириб бера олмаслик, меҳмонхона бронлари ва қайтиш авиачипталари каби тасдиқловчи ҳужжатларнинг йўқлиги, тиббий суғурта полиси мавжуд эмаслиги ҳамда мамлакатда бўлиш учун етарли маблағ борлигини тасдиқлай олмаслик билан боғлиқ.

Маълумот учун, 2026 йилнинг 1 январдан Грузияга туристик мақсадда бораётган хорижий фуқаролар учун мажбурий тиббий суғурта талаби жорий этилган. Унга кўра, саёҳатчилар тиббий суғурта полиси ва бахтсиз ҳодисалардан суғурталанганлик тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлиши керак.

Суғурта полиси грузин ёки инглиз тилида, қоғоз ёки электрон шаклда расмийлаштирилиши мумкин. Суғурта суммаси камида 30 минг Грузия лариси (тахминан 11,2 минг АҚШ доллари) бўлиши, полис эса мамлакатда бўлишнинг бутун даврини қамраб олиши лозим.

“Грузияга сафар қилишни режалаштираётган фуқароларга сафар мақсадини олдиндан аниқ белгилаш, меҳмонхона бронлари, қайтиш авиачипталари, тиббий суғурта полиси ва етарли молиявий маблағ мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тайёрлаб қўйиш тавсия этилади”, дейилади тавсия этган агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ биометрик шахсий маълумотларни йиғиш бўйича эксперимент бошланганидан бери 70 мингга яқин хорижлик чегара ўтказиш пунктлари орқали Россияга ўтказилмагани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends