Грецияда динамит заводи портлади

World

image

Бугун, 21 март куни Греция шимолида жойлашган Итеа минтақасидаги портловчи моддалар заводида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Портлаш жуда кучли бўлган. Асорати ҳатто 30 километр узоқликдаги Гревена шаҳрида ҳам сезилди. Завод вайрон бўлган”, дейилади хабарда.

Динамит заводининг уч нафар қўриқчиси бедарак йўқолган, икки киши яраланган.

Воқеа жойига табиий офатларга қарши кураш бўйича махсус кучларнинг тўртта машинасида 11 ўт ўчирувчи юборилган. Бундан ташқари, иккита тез ёрдам машинаси ва полиция етиб келган.


Tags

Rate Count

236

Rating

3

Rate this article

Share with your friends