Горбачёва омма олдида стилистини итариб юборди
Art & Culture
−
19 December 2023 19467 1 minute
Россиялик таниқли актриса Ирина Горбачёва “Бремен мусиқачилари” фильмининг премьерасида унинг сочларини тўғирлаш учун чиққан стилистини итариб юборди. Бу ҳақда “5 ТВ” нашри хабар берди.
Гап шундаки, актриса суратга тушиш учун қизил гиламга, журналистлар қаршисига чиққан. Бироздан сўнг, унинг стилисти бир қути соч лаки билан югуриб чиққан ва актрисанинг сочига суюқлик сепа бошлаган. Бу юлдузга ёқмаган ва уни итариб юборган. Стилист Горбачёванинг сочини тузатишга бир неча марта уринган, аммо актриса буни истамаганидан сўнг, майдондан чиқиб кетган. Актриса эса уни гиламдан “олиб ташлашларини” сўраган.
Маълумот учун, Ирина Горбачёва 1988 йил 10 апрелда Украинанинг Донецк вилояти, Мариупол шаҳрида туғилган. У экранларда биринчи марта Роман Пригуновнинг “Индиго” фантастик драмаси билан кўриниш бера бошлаган. 2010 йилда Вера Сторожеванинг “Товон” фильмидаги роли учун у 1-Трансбайкал кинофестивалида “Энг яхши актриса” мукофотига сазовор бўлган.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August