Гонсало Рамос фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин

Sport

image

“Манчестер Юнайтед” клуби португалиялик “Бенфика” ҳужумчиси Гонсало Рамосга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўз ижтимоий саҳифаларида хабар берди.

Хабарга кўра, “Манчестер Юнайтед” скаутлари ЖЧ-2022 вақтидан ҳужумчи фаолиятини кузатув остига олишган.

Маълумот ўрнида, 21 ёшли португалияликнинг “Бенфика” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Трансфермаркт” портали футболчининг нархини 24 миллион еврога баҳоламоқда.

Таъкидлаш жоиз, Рамос жорий мавсумда “Бенфика” сафида барча турнирларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.

Муштарий Ғаниева


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

52

Rating

3

Rate this article

Share with your friends